вторник, 28 января 2014 г.

Кеча онамни айтган бир гапи...


Туғилган жойимдан, ота-онамдан узоқда мусофирликда Фарғона шахрида ишлайман. Қишлоққа ишларимдан ортиб 3 хафта, 1 ойда имкон топиб зўрға бораман, баъзи пайт боргани вақтим бўлса, дам олиш кунлари квартирамда ишлардан чарчаб, ёлғиз дам олгим келади.



Лекин оила аъзоларини, ота-онасини мендек яхши кўрадиган инсон бўлмаса керак деб ўйлайман. Айниқса онамни шундай яхши кўраман, буни таърифлашга лойиқ сўз топишга хали-хамон ожизман. Ёлғиз ўзим онани мадх этувчи кино-филм кўрсам, кўзимга ёш тўлиб, онамни, оила аъзоларимни эслаб, дод солиб йиғлагим келади. Билмадим нима учун мунчалик хиссиётга берилиб кетаман, ахир ота-онамни, укаларимни, турмуш-ўртоғимни мендек хурмат қиладиган, хафа қилса кейин кечирим сўраб кўнглини кўтарадиган одам хар холда кам бўлса керак.  
Яқинда қишлоққа бордим, хар доимгидек дарвоза эшигининг овозини эшитиб онам қарши олди. Онам билан одатдагидек кўришиб, озгина сухбатлашиб, хол-ахвол сўраб “Дўстларим хам келишимдан хабар топиб, мехмондорчиликга таклиф қилганлигини” айтиб уйдан чиқиб кетдим.
Кеч бўлганди, 4 та дўст сухбат роса қизиганди, ахир анчадан буён бундай йиғилиб, тўйиб сухбатлашмагандик. Бир пайт телефонимга СМС келди. Очиб ўқидим, турмуш ўртоғимдан экан. СМС да “Аям сизни кутяпти, ўғлим 1 ойда келсаю шунда хам бемалол, сухбатлашиб ўтирмасак деяпти” деган хабарни ўқидиму этим музлаб, тасвирлаб бериб бўлмайдиган холатга тушдим. Ичимда ўйладим “Тўғрида ахир эртага якшанба деб соат 10-00 гача ухлайман, тушлик қилиб яна шахарга қайтаман. Ўртоқларим билан қачон охирги марта бундай тўйиб сухбатлашганимизни ўйлабману, лекин онам билан охирги марта ёшликларим, қариндош уруғларимиз, қишлоқдаги янгиликлар хақида соатлаб сухбатлашганимни ўйламабман.
Кеч келиб ухладим, эрталаб эртароқ туришга харакат қилдим. Оилавий нонушта қилиб бўлгандан кейин онам билан ёлғиз қолдик.   Сухбат орасида онамни бир гапи мен ота-онасини, оила-аъзоларини ғоятда яхши кўриб қадрлайдиганлар тоифасига кирмас эканманда деган фикрга олиб келди. Онам-“Кеча сени соғиниб ёнинга югуриб борсаму, сени   кўришишингни қара, ахир сени қанчадан бери кутиб ўтирибман” деганда кеча онам билан қандай кўришганимни эсладим. Ўзимга-ўзим “Эй ўғил сен хам ўғилман деб юрибсан эканда, нахотки онангни бағринган тўйиб боса олмадинг, нега ажин тушган юзларидан тўйиб-тўйиб ўпмадинг, нега бағринга босиб онажон сизни роса соғиндим деб қулоғига айтмадинг” деб онамни махкам бағримга босиб йиғлаб юбордим. Лекин барибир кеч бўлганлигини билардим.
Эй биродар сизчи сиз қачон онангиз билан 1 соатдан кўп сухбатлашдингиз, қачон онгангизни ОНАЖОН деб бағрингизга босдингиз. Эртага онангизни оламдан ўтганда халқни олдида дод солиб  йиғлаб, қучоқлагандан, қабрига  мармардан тош қўйгандан не фойда.

БАРЧАМИЗ ОТА-ОНАМИЗНИ ТИРИКЛИГИДА ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК!!!

Хурмат билан: Нишонов Равшан

Комментариев нет:

Отправить комментарий